Мавзунинг долзарблиги. Охирги ўн йилликлар даврида Ер юзи аҳоли сонининг жадал ўсиши сиёсатчи, иқтисодчи ва шифокорларнинг алоҳида диққат – эътиборини тортди. Аҳоли сонининг ўсишига бағишлаб Қоҳирада ўтказилган конференцияда (1994) аҳоли сони ва демографик сиёсатга мувофиқ шаклланишини мунтазам таҳлил этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Охирги 15 йилда Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичларининг муҳим пасайиши юз берди. Бироқ она ва гўдаклар ўлими кўрсаткичлари ҳануз юқорилигича қолмоқда (24,3‰00 ва 14,8‰ нисбатда). Оналар ўлими сабаблари таркибида акушерлик қон кетиш асосий ўринни, эрта неонатал ўлим таркибида эса 65-75% ўлим чала туғилган болаларга тўғри келмоқдаки, бу хавф омили ва сабабларини излашга зарурият туғдирмоқда.