Ғўза дурагайларида чигитнинг тук билан қопланганлиги ва унинг ирсийланишини аниқлашдан иборат.
Қишлоқ хўжалигининг асосий
соҳаларидан бўлмиш пахтачиликни янада ривожлантиришга
мамлакатимизда катта аҳамият берилмоқда. Биринчи навбатда пахта
навларидан сифатли тола олишга эътибор кучли бўлмоқда. Чунки дунё
бозорида ғўза навлари ва улар толасининг сифатли бўлиши унинг
ҳаридорлиги янада ортади. Маълумки, ғўзадан 50 дан ортиқ маҳсулот
олинади ва тайёрланади. Шунинг учун ғўзадан сифатли тола олиш
имкониятларини излаб топиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан
ҳисобланади.