Ҳозирги замон тиббиётида қўлланилаётган кўпдан-кўп фармацевтик препаратлар ўзларининг тузилишлари жиҳатидан турли кимё синфларига мансубдирлар. Бу препаратлар терапевтик дозаларда берилганда организмда касаллик натижасида бузилган функцияларни ўз ҳолатига келтирган ҳолда, айрим шароитларда ( юқори дозада қабул қилиш, организм ҳолатига қараб ва бошқалар) эса одам ва ҳайвонларда ноҳуш ҳолатларни чақириши мумкин. Улар организмда бўладиган ҳаёт учун керакли функцияларни бузиб, патологик ўзгаришларга,айрим ҳолларда ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Статистик маълумотларга қараганда ўлимга сабаб бўлган ўткир заҳарланиш ҳолатлари умумий заҳарланишнинг деярли ярмини ташкил этади.