Word нинг шаблонлари керакли матн бўлган хужжатга тайёр форматларни қўллаш имконини яратади. Ундан ташқари, шаблонлар ёрдамида янги хужжатлар хосил қилиш ва сўнгра уларни талабларга мувофиқ ўзгартириш хам мумкин. Шаблонларда матн намуналарини, стилларни, автоматн элементларини, график объектларни, макросларни, ускуналар панелларини ва клавишалар комбинацияларини сақлаш хамда ишлатиш мумкин. Шаблонлар билан ишлаганда барча хужжатларингзи мантиқий равишда ва чиройли ташкил этилишига эришишингиз мумкин. Чунки бунда бир турдаги хужжатлар формати хам доимо бир хил бўлади.
Word программаси одатда барча янги хужжатлар учун стандарт параметрлар берадиган Обычный (Normal.dot) шаблонини ишлатади. Лекин янги хужжат хосил қилаётганда Сиз унинг учун керакли шаблонни танлаб олишингиз мумкин. Танлаш имконияти бўлган шаблон гурухларидан хисоботлар ва хатлар учун, факслар, ёзишмалар, Web-сахифалар ва бошқа хужжатлар учун мўлжалланганларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин.