Маржонсимон тошлари бўлган беморларни даволаш урологиянинг мураккаб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Амалиётга каминвазив жаррохлик усулларининг келиб киришига қадар очиқ (анъанали) жаррохлик муолажаларини қўллаш, масалан, анатрофик нефролитотомияни, эътироз чақирмаган ва қўпчилик урологлар учун “қулай” танлов усули бўлиб келган. Экстракорпорал зарба-тўлқинли литотрипсия (ЭЗТЛ) катта ёшли беморларда ва болаларда жаррохликталаб сийдик йўлларидаги тошларни даволашда кенг миқёсда қўллаб келинмоқда. Аммо, охирги 10 йиллик давр мобайнида буйракдаги катта тошларни олиб ташлашда кўпгина мутахассислар перкутан нефролитотомияни (ПКНЛТ) афзал кўрмоқдалар.