WWW учун ихтиёрий саҳифа бирор оддий матн муҳаррири – масалан «Блокнот» дастури - ёрдамида яратилган алоҳида матн файли кўринишида бўлиши мумкин. Windows операцион титзимида web-саҳифа файллари "htm" ёки "html" кенгайтмасига эга бўлади. Бундай файлларни яратиш учун қўлланиладиган қоидалар мажмуаси HTML (Hyper Text Mark-up Language-гиперматнни белгилаш тили) деб аталади. HTML форматидаги файлларни очиш жараёнида браузерлар тегларни талқин қилиш ва саҳифани ўз дарчасида яратувчиси қандай тасаввур қилган бўлса, ўшандай қилиб чиқариш имконига эга.
HTML стандарти Web учун яратилган бошқа стандартлар каби World Wide Web (World Wide Web Consortium, W3C) консорциуми раҳбарлиги остида яратилган. Керакли стандартлар ва спецификацияларни, шу жумладан HTML тили учун ҳам, http://www.3w.org сайтидан топиш мумкин.