Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар қопламининг фитоценотик хилма-хиллигини ва минтақалар бўйича тарқалишини аниқлаш ҳамда йирик масштабли харитасини тузиш. Зоминсув ҳавзаси Туркистон тизмасининг
шимолий ёнбағирларидаги йирик ҳавзалардан бири бўлиб, барча антропоген
омиллар типлари мавжуд бўлган табиий-географик ҳудуддир. Табиатда
антропоген ва техноген омиллар таъсирининг кучайиши ва бунинг
натижасида экологик шароитнинг кескинлашиши ўсимликлар қопламининг
сезиларли даражада ўзгаришига олиб келмоқда. Кейинги йилларда чўл, адир
ва ҳаттоки тоғ ўсимликлар қоплами ҳам қатор антропоген омиллар таъсирида
тобора инқирозга учраб, уларнинг табиий ҳолати кескин ўзгариб бормоқда.
Айниқса, аҳолининг табиий манбаларга бўлган эҳтиёжининг кескин ортиб
бориши ва улардан фойдаланишнинг тўғри йўлга қўйилмаганлиги
натижасида ўсимликлар қопламининг инқирозга учраш ҳолатлари
кузатилмоқда ва бу жараён кундан кунга Республикамизнинг жуда кенг
ҳудудларини эгаллаб бормоқда