Буюк Ипак йўли – инсоният ривожланиши тарихида ўзининг бетакрор аҳамиятига эга бўлган феномен ҳисобланади. У турфа маданий қадриятлар бирлашуви ва бир-бирини тўлдириши, халқларнинг турмуш тарзининг бир бўлагига айланганлиги ва мамалакатлараро бозор вазифасини ўтаганлиги билан характерланади. Шарқда «Юрган – дарё, ўтирган – бўйра» деб бежиз айтишмаган. Ҳаракат бу – ҳаёт, дунё кезмоқдир, оламни англаш эса ҳамма замонларда ҳам тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи саналган