“Туризм” ва “Турист” сўзлари илмий адабиётда XVIII аср
охирларида пайдо бўлди. У французча “tour” — саёҳат сўзидан
келиб чиққан. Биринчи марта Буюк Британиядаги ёшлар
континентга ўқишга кетган вақтидан бошлаб қўлланилган.
Аниқроғи бундай саёҳат “grand tour” деб аталган, саёҳатчиларни
сайёҳлар, деб аташган (10,105).
Яна туризм сўзининг келиб чиқиши тўғрисида спорт туризми
ёки алпинизмда бошқа тушунчалар бўлиб, унда спортчилар ёки
алпинистлар чўққи устига чиққан вақтларида унга тошлардан
конуссимон алоҳида белги - “тур” қўйишади ва бу белги уларни шу
нуқтагача етиб келганини кўрсатиб туради.