Свен Хедин Ўрта Осиёга ва Хитойга уюштирган тўрт йирик экспедицияси мобайнида Ҳимолай тизмаси (олим шарафига Хедин тизмаси деб ҳам аталади) ва Браҳмапутра, Ҳинд дарёлари, Лопнур кўлининг бошланиш манбаларини, қолаверса, қадимий шаҳарлар ва тарихий ёдгорликлар, жумладан, Торим бассейнидаги Буюк Хитой девори қисмларини илмий жиҳатдан ўрганган. У яратган энг муҳим кашфиёт сифатида Ўрта Осиё атласининг тузилишини қайд этиб ўтиш мумкин.