Ахборот технологиялари – бу инсонларнинг билимларни ривожлантирадиган, уларнинг техника ва ижтимоий жараёнларни бошқариш бўйича имкониятларини кенгайтирадиган маълумотларни ташкил этиш, сақлаш, ишлаб чиқиш, тиклаш, узатиш усуллари ва техник воситаларидир. Шунингдек, ахборот технологиялари деганда, маълум бир мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган жараёнлар занжиридан иборат яратувчилик фаолияти тушунилади.