Маълумки, ахборот–коммуникация технологиялари давлатимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлашда асосий секторлардан бири ҳисобланади. Жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнларида қўлланилиши, унинг сифат ва самарадорлигини кескин оширади. Ахборот-коммуникация технологияларини кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнларида фаол жорий этиш бўйича республикамизда барча ҳуқуқий, илмий, техник ва ташкилий асослар яратилган.