Матншунослик фани қадимги ва ўрта асрлар ёзма ёдгорликлари матншунослиги ҳамда янги давр асарлари матншунослигига бўлиб ўрганилади. Чунки бу икки йўналиш ўртасида принципиал фарқлар бор. Қўлланманинг бу қисмида янги давр асарлари матншунослиги ҳақида эмас, Ўрта аср манбаларини тадқиқот объекти қилиб олган матншунослик хусусида баҳс юритамиз. Матншуносликнинг умумий қонуниятлари, мезонлари ва тамойиллари билан, асосан, адабий ва
тарихий асарлар мисолида танишамиз.