Бутун дунё мамлакатларида чорвачилик тармоғи озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш учун мухим манба хисобланади. Албатта бунда мамлакатимизнинг жуғрофий жойлашиши, иқлим шаройити бир сўз билан айтганда экологик мухит эътиборга олинади.Чунки иқлим шароитига қараб ҳайвонларнинг физиологик статуси турлича бўлади ва ҳайвонларнинг хўжалик фойдали белгиларига таъсир этади. Бизнинг мамлакатимиз иқлими тез узгарувчан яъни қишда совуқ, ёзда эса жазирама иссиқ кунлар кўп бўлади. Ана шулар этиборга олинганҳолда чорвачиликни ривожлантиришга катта маблағлар ажратилиб, уни барқарор ривожлантириш борасида кўпкина ташкилий, иқтисодий ва ветеринария тадбирлари амалга оширилмоқда.Бу эса айниқса истиқлол йилларида аж олдирилди.