Мавзунинг долзарблиги. Сўнгги 10 йил ичида яра касаллигини даволашга ёндошиш тубдан ўзгарди. Бунга сабаб Helicobacter pylori инфекциясининг топилиши, унинг сурункали гастрит ва яра касаллигини келтириб чиқаришдаги аҳамиятининг ўрганилишидир. Лекин ҳозирги кунда H. pylori инфекцияси билан зарарланган беморларнинг фақат бир қисмигина яра касаллиги билан касалланаётганлиги ҳаммага маълум. Бу ўз навбатида яра касаллигининг патогенези кўпгина омилларга боғлик эканлигини исботлайди. Шу сабабли даволашда асосий омилларнинг барчасига бир вақтда таъсир ўтказиш ижобий самара беради (Васильев Ю.В. ва ҳаммуал., 2001; Маев И.В., 2006; Циммерман Я.С., 2006; Фисенко В., 2006).