Фаннинг асосий мақсади - ўсимликлардан ажратилган доривор моддаларнинг кимёвий тузилишини, фитокимёвий препаратлар назарий асосларини, технологик жараёнларни аппаратлар билан жиҳозлаш принципларини ва ривожлантиришни ўрганиш. Бу дастур тайёр дори турлари ва фитопрепаратлар технологияси мутахасисслиги учун мўлжалланган бўлиб, маъруза материалларини ўзлаштиришга, семинар машғулотларини ва лаборатория ишларини бажаришни кўзда тутади.