Йўллар ортимизда қолар эдилар,
Чўққилар қоларди юксак ва қатор.
Нега улар юксак, десам дедилар
Бу ердан ҳам ўтди Абдулла Қаҳҳор.
А.Орипов
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва санъати
ривожига беқиёс ҳисса қўшган адиб Абдулла Қаҳҳор ўзбек
халқининг ҳаёти, инсоннинг ички ва руҳий ҳолати тўғрисида
ўлмас асарлар яратди. У ХХ аср ўзбек насрининг етакчи адиб-
лари қаторидан муносиб ўрин олган машҳур намояндалардан
бири.