Дарҳақиқат, уларнинг илдизи қадим ўтмишга бориб тақалади, яъни 2000 йиллар муқаддам, эрамиздан аввалги 166 йилда грек давлати Делосда биринчи маротаба ҳужжат асосида савдони енгиллаштириш мақсадида ЭИҲни ташкил қилдилар. Бу ЭИҲ шарқ ва ғарб ўртасидаги савдо алоқаларини бирлаштирувчи ролини ўйнаган. У ердаги савдогарлар солиқлардан, божлардан ва маъмурий расмиятчиликлардан озод этилган.