Охирги ўн йилликларда тиббий хизматларга ажратиладиган маблағларнинг ортиши соғликни сақлаш сиёсатининг муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Соғлиқни сақлашда умумий харажатларнинг ортиб бориши бир қанча омилларга боғлиқдир, шу жумладан: сурункали касалланиш ва ногиронликнинг ўсишига олиб келувчи аҳоли қариши, янги даволаш усуллари ва технологиялари; аксарият ахолининг тиббий хизматга бўлган талабининг ортиши.