Инсон ҳаёт гултожи бўлса, унга ҳаёт берувчи яшил ўсимликлардир. Булар биргина инсон ҳаётидагина эмас, балки табиатдаги мавжуд барча қурт - қумурсқалардан тортиб то улкан умуртқали ҳайвонлар ҳаётида µам ғоят катта аҳамиятга эгадир. Чунки, уларсиз тирик организмнинг яшаши мумкин эмас. ўсимликлар бизни озиқ - овқат, кийим – кечак, дори – дармон, қурилиш материаллари учун хом ашё, ёқилғи, чорва моллари учун ем – хашак; чорва моллари эса бизга гўшт, сут, тери, ёғ каби инсон учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб беради, қолаверса, тирик организм учун ҳаётий зарур ҳисобланмиш ҳавони ҳам тозалаб етказиб беради.