Араб ва ўзбек тилларида сўз бирикмаларининг синтактик муносабати масаласи
Магистрлик ишнинг мақсад ва вазифалари. Магистрлик ишимиздан
кўзланган мақсад араб тилидаги сўз бирикмаларини аниқлаш ва уларни ўзбек
тилидаги сўз бирикмалари билан солиштириш, уларни таснифлаш, араб ва
ўзбек тилидаги асарларда уларнинг тутган ўрни ва қай даражада
ишлатилишини таҳлил қилишдир. Ушбу мақсадимиз қуйидаги вазифаларни
амалга оширишни тақозо этади:
– мавзуни тўлақонли ёритиш учун режа тузиш;
– ўзбек тилидаги сўз бирикмасининг таркибий таснифини амалга
ошириш;
– сўз бирикмаларидаги тобеларнинг турларини аниқлаш ва уларни
синтактик ҳамда семантик таҳлил қилиш;