Ўқув-услубий қўлланмада Мехмонларга хизмат кўрсатишга тайёргарлик кўришнинг моҳияти, ошхона сочиқлари, идиш ва анжомларни олиш ва хизмат бошлашга тайёрлаш, тантаналар, банкетлар, тўйларда хизмат қилиш, умумий овқатланиш корхоналарида меню (таомнома) ва прейскурантлар, ресторан залида меҳмонларга хизмат кўрсатиш, хизмат маданияти ва ахлоқ қоидалари бўйича маълумотлар келтириб ўтилган. Ўқув-услубий қўлланма «Туризм» ва «Хизмат» соҳаси йўналишларида билим олаётган талабалар ва мутахассислар фойдаланиши мумкин.