Эндоскопик хирургия орасида энг жадал тараққий қилаётган бўлими-лапароскопия бўлиб, унинг ривожида биринчи тамал тошини қўйган К .Семм ва Ф . Моурет каби хирургларни эслаб ўтишимизга тўғри келади.
Улуғ немис гинеколог –хирурги К .Семм лапароскопик хирургиянинг дебочасини яратган олим ҳисобланади. У гинекологик касалликларни лапароскопик усулда бартараф қилиш бўйича етарлича тажрибага эга бўлгани ҳолда ҳали эндовидеокамера ихтиро қилинмасдан туриб биринчи лапароскопик аппендэктомия операциясини муваффақият билан бажарган.