Ўзбекистон олий таълим тизимида таълим - тарбия мақсади соғлом, касбга эга, ижтимоий фаол, ахлокий етук инсонни шакллантиришдадир. Аммо фақат умумий ва махсус педагогикани ўзлаштириб, педагогик фаолиятни англаб олиб ва жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт тренери шахсини шакллатириб, ушбу мутахассисларнинг илмий асосланган педагогик маҳорат назариясини вужудга келтириш мумкин. Ўқув қўлланмамизнинг вазифаларидан жисмоний тарбия ва спорт йўналишида ўқиётган талабвларнинг таълимига янги ёндошувларни тадқиқ қилиш ва тадбиқ қилишга ўргатиш ҳамда таълим – тарбия жараёнида мутахассиснинг педагогик маҳоратини назарий жиҳатдан асослаб беришдир.