Ушбу ўқув-услубий мажмуа 5440100-физика таълими йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган. Мажмуада замонавий педагогик технология тизимига асосланган ҳолда ўқув мақсадлари аниқланган, мавзу бўйича муаммолар,муҳокама учун саволлар,назорат саволлари, мустақил иш топшириқлари ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати берилган.
Ўқув қўлламанинг ушбу 1-қисмида “Электр ва магнетизм» фанининг электростатика бўлими хақидаги материаллар берилган. Электростатика бўлимида электр зарядлари, уларнинг ўзаро таъмири, электр майдони ва унинг хоссалари ҳақида маълумотлар келтирилган. Гулистон Давлат Университети Ўқув-услубий кенгаши томонидан 2008 йил № 4 –сонли (10 январ 2008 йил) баённомага биноан нашрга тавсия этилган.