Ушбу ўқув-услубий кўрсатмада Ўзбекистон адвокатураси ҳақида тушунча, адвокатуранинг мақсади, вазифаси, тизимини мазмуни очиб берилган. Мустақил Ўзбекистонда кейинги йилларда адвокатура фаолияти билан боғлиқ қатор қонун ва меoёрий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан адвокатнинг ҳуқуқий мақоми ўзгариши, унинг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайиб, адвокатура тизимида «Адвокатлар ҳаёти ва фирмаси», «Адвокатлар бюроси», «Адвокатларнинг малака комиссиялари», «Адвокатларнинг ёрдамчиси» сингари тушунчаларнинг масалалари ёритиб берилган. Шунингдек «Адвокатура тўғрисида» ги Қонунлар ва ҳимоя ҳуқуқига оид бошқа меoёрий ҳужжатлардан кўчирмалар берилган.