Ўсимлик организмида сув ва сувда эриган моддалар доимо ҳаракатда бўлади. Бу моддаларнинг ҳаракати ўтказувчи тўқималар орқали, яъни ксилемадан сув ва унда эриган моддалар пастдан юқорига, бунда илдиздан поя ва баргга кўтарилади (кўтарилувчи оқим), флоэмадан эса ассимиляция натижасида ҳосил бўлган органик моддалар юқоридан пастга, яъни баргдан поя ва илдизларга ҳаракатланади (тушувчи оқим).
Ксилема тўқимаси таркибига – трахея, трахеидлар, ксилема толаси – либриформ ва ксилема паренхимаси киради.