Хар қандай фаннинг тарихини ўрганишда, бу фан аслида қанақанги фан, бу фан ўз тараққиётида умумбашарий ривожланишда жамият тараққиётида қанақанги ўрин тутади ва қандай методлар билан ўрганилиши керак. Шу нуқтаи назардан қараган физика тарихини ўрганиш, жамият таққиётининг босқичини ўрганишда табиатшунослик фаннинг етакчилари билан бир қаторда тутган ўрни мухимдир. Чунки физика атрофимизни ўраб олган табиат қонунларни ўрганиш билан боғлиқликлиги туфайли, уни ўрганиш тарихи хам жуда қпдимий бўлиб, хозирги кунгача 2000 йилдан ортиқ вақтни ўз ичига олади. Физика фани ўтган ХХ аср давомида шунчалик ўзгариб кетдики, физика фанини ўрганишда унинг оддий физик ходисалардан бошлаб унинг ҳозирги кундаги мураккаб тараққиётда давом этаёган тараққиётини инсон онгига сингдириб бориш учун ҳам физикани фан тарихи билан боғлаб ўрганиш мухимдир. Физика тарихи фани физикавий билимларнинг ажралмас бир қисмдир.