Даврий совун пишириш қозонларида кунига 50т 60% хўжалик совуни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технологияси

Даврий совун пишириш қозонларида кунига 50т 60% хўжалик совуни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технологияси
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Bitiruv malakaviy ishi
Nashr etilgan yili:
2013
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-15 00:19:20
Ёғ-мой саноати республика озиқ-овқат саноатининг етакчи тармокларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда қадимдан ўсимлик мойлари, кунжут, зиғир, индов, махсар уруғи, пахта чигити, полиз экинлари уругларидан жувозларда олинган. Ўзбекистонда пахта чигитидан мой олувчи дастлабки завод 1884 йилда Қўқон шаҳрида қурилган. 1913 йилда 30 та кичик ёғ заводларида 57 минг тонна пахта мойи ишлаб чиқарилган. Кейинги йилларда чет эл технологиясидан андоза олган ҳолда, бозоримизда экологик тоза, рақобатбардош ва эстетик дид билан қадоқланган ўсимлик ёғлари, маргарин ва маргарин маҳсулотлари, майонез, хўжалик ҳамда атир совунлари кенг ассортиментда сотилмоқда. Маҳсулотларимиз сифатини юқорилиги уларнинг экологик тоза табиий маҳсулотлардан тайёрланиши ҳисобланади. Маргарин маҳсулотларининг сифатини ошириш, чиройли қадоқланганлиги, атир совунлар шакли жиҳатдан, хушбўйлантирувчи компонентларнинг (қўшимчаларнинг) таркиби жиҳатдан, харидоргирлиги тушиб кетмаслиги учун Республикамизда бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Шу жумладан “Тошмарёғ” ХЖ да қуйма маргаринни ПЭТ идишларига қадоқлаш йўлга қўйилган. Махаллий хом–ашёлардан фойдаланиб маргаринни “Пархез”, “Саломатлик”, “Дилафруз”, “Наъматак” турлари ишлаб чиқарилмоқда. Бу маргаринларга маҳаллий зиравор ўсимликлар экстрактлари қўшилади.

Дабавлено : 2021-04-15 00:19:20

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш