Тирик организмда содир бўладиган барча химиявий процесслар ўзига хос хусусиятга эга бўлган бирикмалар воситасида боради.
Ўсимликларнинг яшил баргларида ёруғлик энергияси воситасида турли- туман мураккаб органик моддалар вужудга келади, яъни синтез процесслари содир бўлади. Хосил бўлган моддалар ката ўзгаришларга усраб, барг тўқималаридан бошқа органларга йўналади. Озиқ моддаларнинг бир қисми уруғ, тугунак, илдизпояларда тўпланади.