Фаннинг ишчи ўқув дастури Тошкент фармацевтика институтининг Марказий Услубий Кенгашининг 2007 йил “11” июнь № 11 - сон мажлисида мухокама этилди ва тасдиқланди.
Саноат фармацияси йўналиши ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.
“Дори воситаларини ишлаб чиқариш технологияси” фанининг ўқув фани сифатидаги вазифаси, мутахассислик маҳоратини эгаллаш, дорилар технологияси бўйича умумий кўникмалар хосил қилиш, ҳамда уларни замонавий технология нуқтаи-назаридан тайёрлаш услубини такомиллаштириш, баҳолаш, сақлаш шароити, қадоқлаш усуллари ва турғунлигини ўрганишдан иборат.
Ўқув дастурида фармацевтика фани ва амалиётининг узоқ келажакка мўлжалланган истиқболлари ёритилган, ҳамда фанни фармация ва соғлиқни сақлаш амалиётига яқинлаштириш асослаб берилган.
Бу курс оддий ва мураккаб дори турларини ўрганишга мўлжалланган бўлиб, унда дори ва ёрдамчи моддаларнинг ўзаро мутаносибилиги, улар орасидаги боғланишлар баён этилган.