Дунё амалиётида ўсимлик мойлари олишнинг асосий иккита усули бўлиб, улар бир биридан тупдан фарқ қилади. Булар, мойни механик сиқиб олиш пресслаш усули деб номланади ва мойни енгил учувчи органик эритувчи ёрдамида эритиб олиб, ёки экстракция усулидир. Бу иккaла усуллар алоҳида-алоҳида мустақил равишда ёки биргаликда аниқ тартибда ишлатилиши мумкин. Охирги йул ишлатилганда бу усулни форпресслаш-экстракциялаш дейилади.