Ушбу талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини ошириш мақсадида эвристик таълим технологияларини ўрганиш ва уларни умумтаълим фанларига тадбиқ этиш кун тартибидаги долзарб масалалардандир. Зеро, ижодкор, ижтимоий фаол, маънан етук шахсни шакллантиришда ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда эвристик таълим технологияларининг имкониятлари беқиёс.