Андижон вилояти МТПлар бирлашмасига қарашли Улуғнор тумани машина-трактор паркига 1939 йилда асос солинган бўлиб, ўша даврда икки донаХТЗ русумли трактор бўлган. 1939 йилда биринчи машина-трактор станцияси (МТС) ташкил этилган. 1996 йилдан бошлаб эса туман машина-трактор парки акционерлик жамияти деб юритилади. Корхона Улуғнор шаҳарчаси Мустақиллик кўчасида дон маҳсулотлари корхонаси қаршисида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 4,2 га ни ташкил этади. Туман МТП акционерлик жамияти Улуғнор туманидаг фермер, деҳқон ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналаридаги тракторлар, автомобиллар, қишлоқ хўжалик корхоналаридаги тракторлар, автомобиллар, қишлоқ хўжалик машиналари ва бошқа техник воситаларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини кўрсатади.