Инсоният пайдо бўлибдики, ер юзидаги жонли ва жонсиз табиатдан фойдаланиб келмоқда. Шу билан бир қаторда уни ўзига бўйсундирган ёки буйсундириб келмоқда. Табиатдаги барча мавжудодлар, бошқача айтганда Ер юзидаги наботот аломи ёки флора ва фауна қандай юзага келганлиги, нега табиат унсурларга бирикканлиги инсонитяни азалдан қизиқтириб келган. Инсоният табиат сирларини очишга ҳаракат қилган ва ҳозирда ҳам шу йўлдан бормоқда. Фан-техника тараққий этган бизнинг даврда табиат сирларининг анча – мунчаси ўрганилган, олимлар томонидан очиб берилган, аммо ҳали ўрганилмаган, очилмаган жумбоқлар анча.