Соя уруғини аниқ экадиган пневматик сеялка экиш аппаратининг параметрлари ва иш режимларини асослаш

Соя уруғини аниқ экадиган пневматик сеялка экиш аппаратининг параметрлари ва иш режимларини асослаш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 00:01:04
Мавзунинг долзарблиги. Марказий Осиё кўпгина маданий ўсимликларнинг пайдо бўлган марказларидан бири ҳисобланади. Шундай ўсимликлардан бири – соя озиқ-овқат, ем ва техникада хомашё сифатида қўлланилади. Соя донида 55 фоизгача юқори сифатли оқсил ва 20-27 фоизгача мой мавжуд. Унинг илдизларида тупроқни биологик азотга бойитувчи бактериялар ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам ундан кейин экиладиган экинлар ҳосилдорлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Юртимизнинг тупроқ-иқлим шароитлари соядан 3,0-3,5 т/га гача ҳосил олиш имконини беради. Бунинг учун барча технологик операцияларни бажаришда замонавий агротехник усуллардан фойдаланиш зарур. Соя уруғи пунктир ва уялаб экишни тақозо этади. Уялаб экилганда ҳар бир уяга тушадиган уруғ сони аниқ бўлиши керак. Уялаб экиш ёмғир кўп бўлиб, ер юзасида қатқалоқ пайдо бўлиши натижасида уруғ қатқалоқни ёриб чиқа олмайдиган вақтларда яхши самара беради. Юртимизда соя уруғи пахта сеялкалари билан экилади. Бунинг учун экиш аппаратларидаги экувчи дисклар тешиклари гуруҳлаб жойлаштирилади. Бундай аппаратларнинг экиш аниқлиги пастлиги туфайли ҳар бир уяга тушадиган уруғлар сони ҳар хил бўлиб, уялардаги ўсимликларнинг сони ҳам ҳар хил бўлади ва натижада уларни яганалаш учун қўл меҳнати талаб қилинади.

Дабавлено : 2021-04-15 00:01:04

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш