Қорақалпоғистон шароитида ғўзанинг шўрга чидамли намуналарини ажратиш ва улардан селекция ишида фойдаланиш

Қорақалпоғистон шароитида ғўзанинг шўрга чидамли намуналарини ажратиш ва улардан селекция ишида фойдаланиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 23:59:42
Мавзунинг долзарблиги. Пахтачиликда бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири бу минтақа тупроқ-иқлим шароитларига мос, шўрга чидамли, эртапишар, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, серҳосил, тола сифати жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган янги ғўза навларини яратишдир. Ғўзанинг бутун вегетация даври бир қанча омиллар, жумладан, об-ҳаво ва тупроқ-иқлим шароити, турли касаллик ва зараркунандалар таъсири остида ўтади. Шўрланган тупроқ шароитида ғўза ва бошқа маданий экинларнинг ўсиши, улардаги моддалар алмашинуви ҳамда бошқа жараёнларнинг пасайиши олинадиган маҳсулотнинг сифатига ҳам салбий таъсир этади. Чунки, тупроқда турли биокимёвий жараёнлар туфайли рўй берадиган ўзгаришлар ҳисобига ўсимликнинг озиқланиши қийинлашади. Шўр тупроқда ўсимлик илдизи тоза тупроқдагига нисбатан бирмунча кам ривожланади, чунки тупроқдаги эритма босими 2-3 атмосфера ўрнига 10-20 ва ундан ҳам ошиб кетиб, минерал озуқаларни ўзлаштириш секинлашади. Шўрланган майдонлар учун шўрга чидамли бўлган ғўза навларини яратиш, мелиорация ишларини сифатли тарзда ўтказиш нафақат ҳосилдорликни оширади, балки ҳосил сифатини ҳам яхшилайди.

Дабавлено : 2021-04-14 23:59:42

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш