Ишнинг долзарблиги. Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни муваффаққиятли бажариш учун Республикамиз Президентининг 2006 йил 23-мартдаги “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбир-лари тўғрисида”ги ПҚ-308 ва 2008 йил 21-апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-842 қарорлари муҳим рағбатлантирувчи аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги даврда ҳайвонлар табиий резистентлигининг муаммоси алоҳида аҳамиятга эга. Авваламбор, бу шу билан боғлиқки, фермер хўжаликларида чорвачиликнинг ривожланиши билан ҳайвонларнинг насл сифати ва маҳсул-дорлиги, уларнинг конституция мустаҳкамлиги ва табиий резистентлигини оширишнинг янги, янада фойдалироқ такомиллаштирилган генетик усулларини ишлаб чиқишга эхтиёж туғилди.
Шартли патоген микроорганизмларга қарши табиий резистентлик кўрсат-кичлари макроорганизм табиий умуминфекцион чидамлилигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Шунинг учун, ҳайвонларнинг умумий антиинфекцион резистент-лигини аломати сифатида биз шартли патоген микроорганизмларга қарши табиий резистентлик кўрсаткичларини олдик.