Янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда олиб борилган дарслар самарали натижа бериб, ўқувчиларни бевосита ўқишга бўлган қизиқишини оширади. Ушбу қўлланмада берилган мавзуларни ўрганиш учун талаба педагогиканинг назарий асосларини эгаллаган бўлиши лозим. Чунки педагогикага оид билимларни ўзлаштирмасдан ўқитувчи таълим жараёнини ташкил эта олмайди. Шунинг учун талаба дарс, дарс мақсади, таълим методи, дарс жиҳози, дарс ишланмаси ҳақида тўла маълумотга эга бўлиши керак.