Тавсияномада муаллифларнинг Республикамиз қорамолчилик фермер хўжаликлари шароитида бўғоз сигирлар микроэлементозлари оқибатида бузоқлар орасида кўп учрайдиган диспепсия касаллигининг сабаблари, даволаш ҳамда олдини олиш усулларига оид илмий изланишларининг натижалари баён қилинган бўлиб, Олий ўқув юртларининг «Ветеринария» йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалари, магистрлар, илмий тадқиқотчилар ва ветеринария мутахассислари ҳамда фермерлар учун мулжалланган.