Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг марказида турган асосий масала кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқариш субъектларни бозор механизмига мослаштиришдир.
Президентимиз таъбири билан айтилганда, иқтисодий ўсишнинг бош омилларидан бири бўлган тадбиркорликни янада жонлантириш ва бу билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларни таҳлил қилиш иқтисодиётни ривожлантиради. Кичик ва хусусий тадбиркорликда активлик даражаси кўрсаткичлари ўрганилганда далиллардан маълум бўлдики қашқадарё вилоят ва унинг туманларида активлик даражаси йилдан йилга кучайтирилиб борилиши ижобий ҳолат. Шу билан бирга ҳаракатдаги корхоналар сони туманлар бўйича бир текисда ўзгармаётганлиги кўриниб турибди. Доимий ҳаракатдаги корхоналар сони ҳам камайиб бориши яхши ҳолат эмас. Кичик тадбиркорлик субъектлариининг активлик даражасини ошириб бориш кўрсаткичларини ҳар томонлама таҳлил ўтказиш уларнинг фаолият самарасини ошириб боради. Вилоятда рўйхатга олинган корхоналар сони 2008 йилда 2003 йилга нисбатан 2,7 баробарга ошган, туманлар бўйича Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи, Касби туманларида 3.5-4.5 баробар, қолган туманларда 2.5-3.0 баробар ошиб борган. Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони вилоят бўйича 2.5 марта кўпайган. Улар ўртасидаги фарқ тугатилган тадбиркорлик корхоналар ҳисобланиб, бу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида кейинги уч йил давомида 2.4 фоизга ошган. Шундай булса-да, кичик корхонларнинг банкротлик ҳолати учрайди.