Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида миллатлараро муносабат, диний маданият халқлар ўртасида ҳамкорлик масалаларига алохида эътибор берилмоқда, ўзаро ҳурматни тарбиялаш таълим-тарбия жараёнининг асосий мазмунига айланиб бормоқда. Чунки диний бағрикенглик, турли оқимларга кириб кетишнинг олдини олиш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу қўлланмада ёшларда толерантлик тафаккурини шакллантириш масаласи батафсил баён этилган.
Қўлланма тарбиячи-педагоглар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.