Тупроқнинг иссиқлик (термик) хоссаси унинг унумдорлигини кўрсатувчи омиллардан бири бўлиб, ўсимлик ҳаёти ва тупроқда кетадиган бутун биологик, кимёвий нураш жараёнларига таъсир кўрсатади. Тоғ жинсларининг нураши, қаттиқ, суюқ, газсимон ҳолатдаги моддаларнинг ўзаро кимёвий ва физикавий муносабати, тупроқ ва ундаги тирик организмлар ўртасида сув ва моддалар алмашинуви ва ҳоказолар бевосита термик омиллар таъсирида ўзгариб туради. Тупроқнинг иссиқлик (термик) хоссаси очиқ тизим ҳисобланади.