Ҳар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароити ва навларнинг хусусиятига мутаносиб ҳолда ҳосилдорлиги, ҳосил сифати ва иқтисодий самарадорлик ўзгариб боради.
Кузги буғдойнинг Чиллаки навини Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари минтақаси шароитида ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, ҳосил сифати билан бирга иқтисодий самарадорлиги ҳам ўрганилди.