Бизнесда жуда катта миқдорда ахборотлар хизмат қилади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик доирасида бажарилаётган ишларнинг турли хилларига жавоб берувчи ахборотларнинг шахсий массивлари шаклланади. Бизнес етарли ва аниқ ахборотларсиз амалга оширилиши мумкин эмас, бу ахборотлар тадбиркорлик фаолияти учун зарур булган маълумотлар, хабарлар мажмуасидан иборат булади. Ахборот - бу ишлаб чикарувчилар, товарни сотувчилар ва харидорлар уртасидаги алоқа шаклидир.