Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний тарбияси мустакил Ўзбекистон Давлати миллий ғоясининг ажралмас қисмини ташкил этади.
У маънавий, ахлокий, аклий ва нафосат тарбияси билан чамбарчас боғликликда амалга оширилади зеро, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларининг мақсади бўлиб, жисмонан соғлом, кўп йиллик ижодий мехнатга ва Ватан химоясига тайёр, халк хўжалиги ва ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларида самарали фаолият кўрсата оладиган ёшларни шакллантириш хисобланади. Бу мақсадга эриши учун замин асосан боланинг мактаб даврида яратилади.