Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар бу – жамиятнинг энг аҳамиятли ва энг муҳим қисмидир, улар жамиятнинг репродуктив, интеллектуал, аҳлоқий, меҳнат ва ҳимоя захирасидир. Бронхиал астма (БА) энг кўп тарқалган ва оғир касалликлардан бири бўлиб, бу касаллик билан жаҳондаги 3дан 12%гача ер юзи аҳолисининг болалик ёшидаги сони хасталанган (Мостовой Ю.М., Демчук А.В., 2005; Акдис С.Л. ва ҳаммуаллифлари билан, 2009; Салливан С.Д., Байерн П.М. 2011). Бу касаллик билан хасталанган болаларнинг умумий сонидан бронхиал астма билан оғриган ўсмирлар улуши 36-40% ташкил этади (Астафьева Н.Г., 2005; Алексеев В.А., 2006; Андреев Л.А., 2004; Мизерницкий Ю.Л. ва ҳаммуаллифлри билан, 2011).