Ўзбекистон республикаси аҳолисини озиқ-овқат, биринчи навбатда дон маҳсулотлари билан тўла таъминлашдек муҳим вазифани бажариш ниҳоят долзарб муаммо ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этиш жараёнида Президент И.А.Каримовнинг мустақиллик йилларидаги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган фармонлари, раҳбар ходимлар билан учрашувларидаги маърузалари ва кўрсатмалари жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Республикада ялпи дон етиштиришни кўпайтиришнинг асосий йўли суғориладиган ҳамда эрозияга учраган ерларда дон экинлари майдонини ва улардан олинадиган ҳосилдорликни кескин оширишга катта эътибор қаратилди.