Word матн муҳаририда график объектларни хужжатга бемалол жойлаштириш мумкин. Бундай объектлар расмлар, тасвирлар, фон ранги, маркерлар, рамкалар ёки чизиқлар кўринишида бўлишлари мумкин. Расмлар кутубхонаси (Библиотека картинок) минглаб расмлар, фотографиялар, товушлар ва видеоклипларни ўз ичига олади. Сиз ўзингиз хам турли хил график объектларини мустақил равишда хосил қилишингиз мумкин.