Яшил сув ўтларининг бир ҳужайрали, колониал, кўп ҳужайрали турлари бор. Яшил сув ўтлари баъзан ҳужайранинг оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди, лекин уларнинг орасида зооспоралар ёрдамида кўпаяди. Жинсий йўл билан изогами, гетерогамия, оогамия йўли билан кўпаяди. Яшил сув ўтлари қуйидаги синфларга бўлинади: вольвокслар, улотрикслар, сифонлилар, конъюгатлар, хламидомонада бир ҳужайрали, танасининг бир учида тумшуқча кўзга ташланади, унинг иккала томонидан иккита хивчин чиқиб туради. Хламидомонида жинссиз йўл билан кўпаяди.